Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини ўрнатди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Акбар Жўраев даст кўтариш машқида жаҳон рекордини ўрнатди ва уч карра жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов иштирок этди.

110 кг вазн тоифасидаги беллашувнинг даст кўтариш машқида Акбар Жўраев 196 кг билан олтин медални қўлга киритиш баробарида жаҳон рекордини ҳам ўрнатди, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Руслан Нурудинов эса 186 кг билан тўртинчи бўлди.

AI News