Мексикада 40 дан ортиқ инсон кучли ёмғирлар қурбони бўлди
Мексикада кучли ёмғирлар оқибатида камида 41 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС мамлакатнинг жамоат хавфсизлиги ва фуқароларни муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб.
Хабар қилинишича, 6 октябрдан 9 октябрга қадар Мексиканинг айрим ҳудудларида кўп миқдорда ёмғир ёғган.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум буйруғи билан зарарланган ҳудудларда фуқароларни ҳимоя қилиш режалари амалга оширилмоқда, армия ва ҳарбий-денгиз флоти бўлинмалари жойлаштирилди, вақтинча паноҳгоҳлар ва сувни тозалаш учун мобил пунктлар ташкил этилди.
Штат расмийлари 41 кишининг вафот этгани ҳақида хабар беришди. Жумладан: Веракрусда 15, Пуэблада 9, Ҳидалгода 16 ва Керетарода 1 киши. Йўқолган 27 кишини қидириш давом этмоқда, уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатилмоқда, — дейилади департамент хабарида.
Федерал энергия комиссияси маълумотларига кўра, жабрланган бешта штатдаги 320 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган. Абонентларнинг 75 фоизига қувват аллақачон тикланган. Бундан ташқари, 1000 километрдан ортиқ йўл шикастланган.