Тошкент метросида бир аёлга тегажоғлик қилган эркак жазоланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман суди, метрода аёлга шилқимлик қилган эркакка нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда 14-октябрдаги қарорда ҳабар қилинади.
Ҳодиса 20 сентябрь куни «Пахтакор» метроси поезд вагонида содир бўлган. Маълум қилинишича, 23 ёшли Б.С. фуқаронинг пастки тана қисмига тегинган.
Суд мажлисида йигит ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, бу ушни бошқа такрорламаслигини айтди.
Мазкур шахс, Маъмурий Кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий зўравонлик) билан айбдор деб топилиб, 5 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилинди.