Тошкент ва Сурхондарёда адвокатларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокатларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қойилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан адвокат, бир фуқарога нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини ўзгартириб берганлигини айтади ва ишни суд органларида ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этиб, унга енгиллик қилиб бериш эвазига 3700 АҚШ доллари олган вақтида ушланади.

Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, адвокатлар билан боғлиқ ноқонуний ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилган.

Жумладан, Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати ноқонуний равишда фуқародан 60 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Аниқланишича, адвокат ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали ЖИБ Денов туман судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан енгил турдаги жазо тайинланишида ёрдам беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AI News