Шайхонтоҳур туманига янги прокурор тайинланди
Акмал Аҳмедович Усмонов Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани прокурори этиб тайинланди, деб хабар қилди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Акмал Усманов 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институти ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тамомлаган. Ахмедович тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасида фаолият юритиб келган.
Бу лавозимда у Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Анвар Урманов ўрнини эгаллади.