Тошкентда 3-синф боласи, 9-синф ўқувчиси билан жанжаллашиб жароҳатланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изох бериб, ҳолат 4-октабр куни дарсдан кейин соат 16:30 дан ўтган вақт оралиғида бўлганини маълум қилди.
Хусусан, болалар ўз уйидан футбол ўйнагани чиққан бўлган. Мактабнинг 3-синф ўқувчиси 9-синф ўғил болани ҳақорат қилиб, велосипедда қочиб кетмоқчи бўлганида 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепади, натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан йиқилиб тан жароҳати олади.
Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда боланинг ҳолати яхши эканлиги билдирилди.