Тошкентда 20 ёшли талаба ишқий муносабат учун чақирган қизни бўғиб ўлдирди

Тошкентда ижарага олинган хонадонда, бир қизни бўғиб ўлдирган талабага нисбатан суд ҳукм оқилди. Бу ҳақда Millar дастурида ҳабар берилди.

 

Ҳодиса жорий йил июнь ойида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 20 ёшли талаба ижарага олинган уйига, бир аёлни жинсий муносабатда бўлиш учун таклиф қилган.

Аммо улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва оқибатда йигит қизни бўғиб ўлдирган. Шундан сўнг, йигит жасадни чойшабга ўраб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Айбланувчига кўра, ҳодиса содир бўлган куни, у интим хизматлар ҳақидаги эълонлар жойлаштирилган каналга кирган ва бир хонадонни ижарага олган.

Мен бир қизга хабар ёздим ва бир соати қанча туришини сўрадим. У 1,2 миллион сўм деб айтди. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Учрашув пайтида унга қўнғироқлар бўлиб, у ким биландир гаплаша бошлади. Кейин у мени қўрқитиб, бақириб, шантаж қила бошладива ва «ҳозир қаердан 5 миллион сўм топсангиз, бўлмаса сизни қамаб қўяман», — деди йигит суд мажлисида.

Қайд этилишича, талаба қизнинг оғзини ёпишга уринган, аммо қиз унга қаршилик қилган. Натижада у қизни бўғиб ўлдирган ва Сурхондарё вилоятига жўнаб кетган.

Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Янгиликлар