Бухорода қоғоз ишлаб чиқариш цехи 4,5 млрд сўмлик газни талон тарож қилди
Бухоро шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга катта миқдорда зарар етказган цех аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида «Б. Э.» МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 4 млрд 524 млн сўмлик зарар етказилган, — деб билдирилди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.