Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

AI News