Россияда йил бошидан буён 60 мингга яқин мигрантнинг меҳнат патенти бекор қилинган
Россияда 2025 йилдан бери, мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан 60 мингга яқин мигрантлар патенти бекор қилинди, деди РФ хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Александр Гребенкин «Российская газета»га берган интервюсида.

Гребенкин, 2024-йилдан бошлаб, мигрантлар патент олгандан кейин икки ой ичида Россия ИИВнинг маҳаллий бўлимларини ишга жойлашиши тўғрисида хабардор қилишлари шарт эканлиги эслатиб ўтди. Акс ҳолда, патент ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва мамлакатда яшаш учун асос бўлмайди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги айнан хориж фуқаролари меҳнат ёки фуқаролик шартномалари нусхаларини тақдим этмагани учун патентларни бекор қилган.
Аввалроқ, Россия ИИВ Миграция хизмати ташқи ва меҳнат миграцияси департаменти назорат-назорат бошқармаси бошлиғи Алексей Гасак 2025-йил бошидан буён Ички ишлар вазирлиги 160 мингдан ортиқ хориж фуқаросини мамлакатга киритмаганини маълум қилган эди. Шунингдек, хужжатлар билан боғлиқ қоидабузарликлар сони 30 фоизга ошган.





