Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси БААдан олиб келинди
Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикасига олиб келинди. Бу ҳақда марказий бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу уч нафар фуқаро оғир жиноятлар содир этганлик айби билан халқаро қидирувда бўлган.
Хусусан, олиб келинган шахсларга Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар қўйилган.
Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиш учун суд олдида жавоб беришади.
Қайд этилишича, миллий марказий бюролар ўртасидаги учрашувлар ва музокаралар давомида шаклланган икки томонлама алоқалар, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга йўналтирилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда жиноятчиларни топшириш кўрсаткичларининг ўсиши кузатилмоқда.





