Фарғонада ҳоким ўринбосари $8 минг пора билан ушланди

Фарғона вилояти Боғдод туман ҳоким ўринбосари катта миқдорда пора билан ушланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан «электрон онлайн аукцион» савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган.

Шундан сўнг, туман ҳоким ўринбосари 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланади.

Ҳозирда ушбу ҳокимлик вакилига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон