Тошкент вилоятида ҳокимлик бош юрисконсулти $1,5 минг пора билан ушланди

Тошкент вилоятида ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсулти «Эйвалек» МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидланишича, бош юрисконсулт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AI News