Бухорода суд тизими ходими пора билан ушланди

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири пора билан қолга тушди. Бу ҳақда Давлат ҳавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 237 ва 238-моддалари билан қўзғатилиб, ЖИБ Когон шаҳар суди томонидан кўриб тамомланган.

Хусусан, ушбу жиноят иши бўйича судланувчига суд тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали енгиллик яратиб бериш ҳамда келгусида ҳукмни ўзгармаслигини ваъда қилиб, эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 100 АҚШ доллари олади.

Ўтказилган тезкор тадбирда архив мудири қолган 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, —дейилади хабарда.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AI News