Норвегия қироли Харальд V вафот этди
Глюксбурглар сулоласидан бўлган қирол 89 ёшида вафот этди

Норвегия подшоҳи Харальд V 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда қироллик хонадони матбуот хизматига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Харальд V Ослодаги шифохонада вафот этган.
Биз чуқур кайғу билан ҳазрати олийлари қирол Харальднинг бугун вафот этганини маълум қиламиз, — дейилади қироллик хонадони хабарида.
Харальд V 17 август куни инфекция ва гемолитик анемия асоратлари сабабли шифохонага ётқизилган эди, ўшандан бери у тиббиёт муассасасини тарк этмаган эди.
Ўтган куни қироллик хонадони унинг соғлиғи ёмонлашгани ва жуда оғир деб баҳоланаётганини маълум қилган эди. Глюксбурглар сулоласидан бўлган қирол 1991 йилдан бери тахтда эди. Тахтни унинг 53 ёшли ўғли Хокон эгаллайди.





