Ҳиндистон бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Нарендра Моди президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 29–30 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистон Бош вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.
Томонлар савдо ва инвестициялар, мудофаа, рақамли боғлиқлик, энергетика, таълим ва гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорликни кўриб чиқадилар, шунингдек, кейинги ҳамкорлик кун тартибини белгилаб оладилар.
Бундан ташқари, Нарендра Моди Тошкентдаги Шастри ёдгорлиги ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Маҳатма Ганди марказига ташриф буюради.





