Андижонда аёл эри туфайли жонига суиқасд қилди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида хотинини ўз жонига суиқасд қилишгача олиб борган эркак устидан суд ҳукми ўтказилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 21 ёшли фуқаро қизни оғилда осиғлиқ ҳолда топишган. Марҳумнинг онаси содир бўлган ҳодисада қизнинг қайнонаси, унинг эри О.Н.ни ва қизнинг қайнукасини айблади.

«Мени қизимни калтаклаб, оғилга қамаб қўйишган. Биз келганимизда, у ўзини осиб қўйганини айтишди. Аммо шифокор қизимни текширганида, унинг баданида калтак излари борлигини маълум қилди», – сўзлаб берди у.

Суиқасд тафсилотларини ўрганиб, ҳуқуқ-тартибот ходимлари О.Н.ни қўлга олишди. Суд уни Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-банди (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) ва 103-моддаси 2-қисмига (суиқасд ҳолатига олиб бориш) кўра айбдор деб топди.

Янгиликлар