Тошкентда «Captiva» ва «Lacetti» тўқнашди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида «Captiva» ва «Lacetti» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 21 март куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида  «Captiva» ва «Lacetti» русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида «Lacetti» русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Қайд этилишича, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Янгиликлар