Жиззахда 3 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 21 июнь куни 3 та юк машинаси иштирокида тўқнашув юз берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 17:30 атрофида М39 халқаро автомобиль йўлининг 1013-километрида содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракат давомида «Daf» юк автомашинасининг тормоз тизими ишдан чиққан ва «Газ-53» ва «Isuzu» юк машиналарига урилган.

Оқибатда ҳайдовчилардан бири автомобиль салонида қисилиб қолган.
Воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ходимлари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ҳайдовчи қутқарилиб, тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.

Янгиликлар