Чорвоқда скутер бошқарувидаги йигит катамаранга урилиб кетди: 2 киши ҳалок бўлди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида скутер катамаранга урилиб кетди. Бу ҳақда фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот ҳизмати ҳабар беради.
Ҳодиса жорий йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда содир бўлган. Аниқланишича, 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни ёқотиб, қаршисидаги катамаранга бориб урилган.
Бунинг оқибатида, катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан скутер бошқарувчисига нисбатан Жиноят кодексининг 260-моддаси 3-қисми «а» банди (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.