Тожикистон ва Ўзбекистон янги автотранспорт йўналишларини очади

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирлари янги автотранспорт йўналишларини очиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган ўзбекистонлик вазирнинг биринчи ўринбосари билан учрашди.

«Учрашувда икки давлат ўртасида транспорт алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, йўловчилар ва юкларни ташишни кўпайтириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Янги транспорт йўналишлари қачон очилиши маълум қилинмаган. Хабар сўнгида 18 сентябрь куни Душанбега Ўзбекистоннинг 172 нафар йирик бизнес вакилларидан иборат делегацияси етиб боргани айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистон мунтазам халқаро қатновларни босқичма-босқич тиклаши хабар қилинган эди. Шунингдек, қиймати 100 миллион долларлик Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўли 3 йилда қуриб битказилиши ҳам маълум қилинган.

Янгиликлар