Қашқадарёда 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ижарада яшаб келган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Қайд этилишича, 17 ёшли қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ҳаммомда ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, марҳум қиз Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун «Маҳаллот» маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар