Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 23 декабрь, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото6 «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, қор ёғиши мумкин. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–1 даража совуқ, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–2 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–2 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–3 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–0 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–3 даража совуқ, кундузи 4–1 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар