Арманистон КХШТдаги иштирокини тўхтатди

Арманистон бош вазири Николь Пашинян мамлакат Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида (КХШТ) иштирокини тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Коллектив хавфсизлик шартномаси, фикримизча, бизга нисбатан, айниқса, 2021-2022-йилларда амал қилмади. Бу, табиийки, бизнинг эътиборимиздан четда қолмади. Биз ушбу шартномадаги иштирокимизни тўхтатдик. Энди нима бўлишини кўрамиз», – деди Пашинян.

Россиянинг Арманистондги ҳарбий базасини ёпиш ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, бош вазир бу масала ҳали муҳокама қилинмаётганини айтди.

Бунга қадар Пашинян Арманистонда КХШТга аъзолик мамлакат манфаатларига тўғри келиш-келмаслиги муҳокама қилинаётганини айтганди.

«Ҳозирги кунда биз де-юре КХШТ аъзоси саналамиз ва Арманистонда блокдаги узоқ муддатли аъзолик стратегияси мамлакат манфаатларига қанчалик даражада тўғри келиши борасида музокаралар олиб борилмоқда», – деганди у.

Янгиликлар