Ўзбекистонда айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилмоқда

Ўзбекистонда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ белгиланмоқда.

Қайд этилишича, амалда бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ белгиланган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда хотин-қизларга 14 774 та ҳимоя ордери берилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 39343 тани ташкил этган.

Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик бўйича 1210 та ҳолат аниқланган.

Янгиликлар