Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон темир йўли йўналишини ўрганишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Афғонистон келажакда Марказий Осиё ҳамда Жанубий Осиё темир йўл тармоқларини боғлаши кутилаёотган трансафғон темир йўлининг таклиф этилаётган йўналиши бўйича тадқиқот ўтказиш ниятидалиги маълум бўлди.

Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари Бахт-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Афғонистон томонига Ўзбекистондан Афғонистонда транспорт лойиҳасини амалий амалга оширишни бошлаш таклифи билан мактуб келган.

«Кеча тунда Ўзбекистон томонидан электрон почта хабарини олдик. Улар трансафғон (темир йўл) лойиҳасини амалга оширишни бошлашга тайёр экани айтилди», — деган Шарафат.

Янгиликлар