Ўзбекистонда яна 411 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди
Ўзбекистонда 23 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 411 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра,
- Тошкент шаҳрида 228 нафар;
- Тошкент вилоятида 121 нафар;
- Самарқанд вилоятида 47 нафар;
- Андижон вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида ҳам 5 нафар;
- Сирдарё вилоятида 3 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жами 34 987 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. Мамлакатда 3 686 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.