Ўзбекистонда вилоятлараро автобус қатновлари тўлиқ тикланди

Ўзбекистонда вилоятлараро барча автобус қатновлари тўлиқ тикланди. Бу ҳақда «Тошкент» автовокзали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Тошкент» автовокзали матбуот хизмати

Таъкидланишича, автовокзалда 24 ноябрь, сешанба кунидан бошлаб 15 та йўналиш бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, автовокзал матбуот хизмати йўналишлар вақти ва нархини ҳам эълон қилган.

  • 7:40 Тошкент—Жўш—Нурота (60 минг сўм);
  • 8:30 Тошкент—Навоий (52 минг сўм);
  • 8:50 Тошкент—Хатирчи (50 минг сўм);
  • 9:30 Тошкент—Бухоро (75 минг сўм);
  • 9:50 Тошкент—Хатирчи (50 минг сўм);
  • 11:15 Тошкент—Қоракўл (73 минг сўм);
  • 12:00 Тошкент—Мирбозор (50 минг сўм);
  • 13:30 Тошкент—Бухоро (75 минг сўм);
  • 14:00 Тошкент—Ўсмат (32 минг сўм);
  • 14:00 Тошкент—Қарши (54 минг сўм);
  • 14:30 Тошкент—Нукус (120 минг сўм);
  • 14:30 Тошкент—Самарқанд (35 минг сўм);
  • 15:00 Тошкент—Урганч (115 минг сўм);
  • 16:00 Тошкент—Зомин (24 минг сўм);
  • 16:00 Тошкент—Узун (100 минг сўм);
  • 17:00 Тошкент—Бухоро (75 минг сўм);
  • 17:00 Тошкент—Денов (87 минг сўм);
  • 18:00 Тошкент—Хива (115 минг сўм);
  • 18:00 Тошкент—Термиз (78 минг сўм);
  • 18:20 Тошкент—Денов (87 минг сўм);
  • 19:00 Тошкент—Бухоро (75 минг сўм).

Эслатиб ўтамиз, Тошкент автовокзали 19 ноябрь куни вилоятларга қатнайдиган барча автобус қатновлари бекор қилинганини маълум қилганди. Рейслар ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бекор қилингани таъкидланган.

Янгиликлар