Aндижонда яна 4 киши коронавирусга чалинди, 7 нафар бемор касалликдан соғайди

Aндижон вилоятида 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 кишига ошиб, 1172 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 7 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 1143 кишига етган. Ҳозирда 27 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 24 авгус куни Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 296 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 35 283 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3596 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар