Наманганда COVID-19’гa чалинган 5 нафар бемор тузалди

Наманган вилоятида 24 август куни коронавирусга чалинган 5 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 887 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 821 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 61 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 24 авгус куни Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Aндижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар — жами 296 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 35 283 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3596 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар