Ўзбекистонда яна 564 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди
Ўзбекистонда 24 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 564 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра,
- Тошкент шаҳрида 376 нафар;
- Тошкент вилоятида 141 нафар;
- Бухоро вилоятида 11 нафар;
- Хоразм вилоятида 8 нафар;
- Андижон вилоятида 7 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар;
- Наманган вилоятида 5 нафар;
- Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар;
- Фарғона вилоятида 3 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар — жами 564 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жами 35 551 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. Мамлакатда 3 517 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.