Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар рўйхати тузилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан одам савдоси жинояти тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси юритилади.

Маълум қилинишича, мазкур ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади. Базада қуйидаги маълумотлар келтирилади:

  • одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
  • одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар — аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
  • жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.

Таъкидланишича, маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади. Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.

Янгиликлар