Алимент мажбуриятларини ижро этиш бўйича алоҳида банк ҳисобварағи ташкил этилади

Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: kun.uz

Маълум бўлишича, алимент мажбуриятларини ижро этиш бўйича қуйидагилар амалга оширилади:

  • Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилади;
  •  алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади.

Янгиликлар