Андижонда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» ЙТҲга учради

Андижон вилояти Асака туманида 19 апрель куни ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» қарама-қарши йўналишга чиқиб ЙТҲ содир қилди.

Қайд этилишича, воқеа соат 23:00 атрофида А-373 автомобиль йўлининг Шўрқишлоқ ҳудудида юз берган. Ҳайдовчи «Nexia-2» автомобилини юқори тезликда бошқариб келаётганида ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Аниқланишича, машина бошқа йўналишдаги «Nexia-2» билан тўқнашган. Оқибатда автомобиллардан бири иккига бўлиниб, россиялик ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

Янгиликлар