Фарғонада бедарак йўқолган аёл мурдаси Қирғизистондан топилди

Фарғона туманида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси Қирғизистондаги бетон ариқ ичидан топилди.

Қайд этилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.Х. 22 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда «Ҳосилот» МФЙ Якка тут кўчаси 108-уйда бирга яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан, бедарак йўқолганини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув, излов тадбирлари давомида бедарак йўқолган фуқаро И.Х.нинг мурдаси 24 ноябрь куни қўшни Қирғизистоннинг Боткен вилояти, «Ҳалмиён» қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилган.

Суд тиббий экспертизаси томонидан 24 ноябрь куни марҳума И.Х.га «нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошини пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқмасига қон қуйилишлар» дастлабки ташхиси қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.