Юқори фоизли ONLINE DAROMAD PLUS омонати билан пулларингизни кўпайтиринг

Тижорат банклари фаолиятини кузатадиган бўлсак, бугунги кунда Davr Bank кўпгина ўринларда олдинда бормоқда. Паст фоиз ставкаларда ва қулай шартлардаги кредитлар ажратиш билан бир қаторда юқори фоизлардаги омонатларни ҳам Ўзбекистонда биринчилар қаторида ўз мижозларига таклиф этиб келмоқда. Бу эса албатта, Davr Bank’ни тижорат банклари орасида етакчи ўринга чиқишига замин яратади.

Гапимизнинг исботи сифатида, Davr Bank’нинг ONLINE DAROMAD PLUS омонатини сизларга таклиф қилишимиз мумкин. Ушбу омонат жамғармангизни қўйишингиз ва кўпайтиришингиз учун жуда қулай бўлиб, уйингиздан чиқмасдан Davr Mobile иловаси ёрдамида online амалга оширилади.

Даромадли шартлардаги ушбу омонатнинг фоиз ставкаси йиллик 24% бўлиб, фоиз тўловлари омонат қўйилган ойнинг бошидан ҳисобланади ва фоизлар ҳар ойда тўлаб борилади. Бундай юқори фоиздаги мудддатли омонатни бошқа банкларда топишингиз қийин! ONLINE DAROMAD PLUS омонатининг муддати 13 ой бўлиб, минимал миқдор 500 000 сўм қўйишингиз мумкин. Омонатни исталган вақтда тўлдириб бориш ёки муддатидан олдин ечиб олишга рухсат этилган. Омонат муддатидан олдин ечиб олинган ҳолатда, омонатингиз йиллик 19% дан ҳисиб-китоб қилинади ва қайтариб берилади. Қўшимча савол ва маълумотларни сall- марказининг 1284 қисқа рақамига мурожаат қилиб билиб олишингиз мумкин.

Батафсил маълумотни қуйидаги хавола орқали билиб олишингиз мумкин: ONLINE DAROMAD PLUS

Davr Bank давр билан синалган ишонч!

Мурожаат учун:
Телефон: 1284.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар