Ўзбекистонда ичимлик суви ультрабинафша нурлар билан зарарсизлантирилиши мумкин

2021 йил 25 февраль куни «O‘zsuvtaʼminot» AЖ  бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров Россиянинг «ЛИТ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси вакиллари билан ичимлик сувини ультрабинафша нурлар орқали зарарсизлантириш ҳақида музокара ўтказилди. Бу ҳақда «O‘zsuvtaʼminot» AЖ хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон шароитида сув ва ҳавони турли вирус, бактериялардан зарарсизлантиришда замонавий технологиялар, яъни ультрабинафша нурлардан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, «ЛИТ» ИИЧБ нафақат Россияда, балки дунё бўйича шундай ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Янгиликлар