Блогер Sardor Gangster 10 суткага қамалди

Блогер Сардор Сафарбоев (Sardor gangster) га нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди, хабар берди Қашқадарё вилоят суди матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, 21-февраль куни Жиноят ишлпри бўйича Нишон туман суди 26 ёшли Сафарбоевни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) га кўра айбдор деб топди.

Жума куни (23-февраль) блогернинг аппелляцион шикояти кўриб чиқилди. Қашқадарё вилоят суди ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирди.

Янгиликлар