Ўзбекистонда 1 апрелдан қайси соҳа ходимларининг ойлик маоши оширилиши маълум қилинди

Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «саховат» ва «мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 1 апрелдан бошлаб:

  • «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатининг:
  • раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
  • ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
  • бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
  • Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
  • «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатида яшовчи ёлғиз пенционерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

Янгиликлар