Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

26 март куни пойтахтнинг Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

1news.md

Хабарга кўра, Чилонзор туманида соат 10:00 — 18:00 вақт оралиғида Кўтарма МФЙдаги 3 та кўп қаватли уйларнинг — 192 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда 3 та улгуржи истеъмолчилари ва Сергели туманида соат 11:00 — 18:00 вақт оралиғида қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилади:

  • Охунбобоев МФЙ — 134 та;
  • Саадий МФЙ- 304 та ерли аҳоли хонадонларига ҳамда манзилдаги — 38 улгуржи истеъмолчилари.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ,

Янгиликлар