Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси тайинланди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021-2024 йилларда Жидда шаҳрида бош консул лавозимида ишлаган.

Нодиржон Турғунов 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнига тайинланди.

Янгиликлар