Москвада террорчиларга квартирасини ижарага берган эркак ҳибсга олинди

Басманний суди Москва яқинидаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт иши бўйича саккизинчи айбланувчи Алишер Қосимовни ҳибсга олди.

Аввалроқ, Россия тергов қўмитаси Қосимовни ҳибсга олишни талаб қилган эди.

Алишер Қосимов теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланмоқда. У теракт ҳақида ҳеч нарса билмагани ва ҳатто унинг квартирасида террорчилар яшаётганидан хабари йўқлигини айтган. У квартирани шунчаки Авито хизмати орқали ижарага берган.

Шунга қарамай, тергов талаби қаноатлантирилиб, Алишер Қосимовга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қосимов Россия фуқароси, Қирғизистонда туғилган, ҳозир Красногорскда яшайди, уч фарзанди бор. У якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, ўзи ишлаган кафени акаси билан бошқарган.

Янгиликлар