Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак даштда ўлик ҳолда топилди

Қозоғистонда 2021 йил қиш ойида бедарак йўқолган 42 ёшли ўзбекистонлик эркак Атирау вилоятидаги даштда ўлик ҳолда топилди.

Марҳум Қизилкогин тумани Кенбай қишлоғидаги «Азамат» фермер хўжалигида чўпон бўлиб ишлаган. 16 декабрь куни у даштга жўнаб кетиб, қайтиб келмаган. Бир кунлик қидирувлар ҳеч қандай натижа бермаган ва қидирув тўхтатилган.

Шундан сўнг, 2022  йил май ойида Қизилқўғин тумани ИИБ инспектори «Азамат» деҳқон фермасидан уч километр узоқликда номаълум шахснинг жасадини топган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, бу беш ой аввал қишда ғойиб бўлган ўзбекистонлик чўпон Н.Б бўлган.

Янгиликлар