Йил сўнгига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та янги кинотеатр фойдаланишга топширилади

«Ўзбеккино» миллий агентлигининг хабар беришича, 2020 йил охиригача мамлакатда жами 4000 ўринли, 40 кинозалли 15 та кинотеатр қурилиши якунланади.

«Мазкур объектлар қурилиши учун тадбиркорларнинг 60 миллиард сўмга яқин маблағлари жалб этилганини таъкидлаш зарур. Шу билан бирга, бутун дунёда фильмларнинг стриминг-платформалардаги намойиши прокати ўсиб бориши тамойили кузатилмоқда.

‘Ўзбеккино’ томонидан ҳокимликлар кўмагида Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройи, ‘Premier Hall’ кинотеатри, Самарқанддаги ‘Шарқ юлдузи’ ва Хоразмдаги Худайберган Девонов номидаги машҳур кинотеатрларни ҳокимликлар кўмаги билан тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу устувор ва истиқболли йўналиш бўлиб, ‘Ўзбеккино’ МА томонидан давлат ва хусусий ташкилотларни шерик сифатида жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда», — дейилади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги баёнотида.

Янгиликлар