Марказий банк қонунчиликка риоя қилмаган 16 та тижорат банкини жаримага тортди

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан август—сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Марказий банк қонунчиликка риоя қилмаган 16 та тижорат банкини жаримага тортди

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан август—сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди. 

Назорат тадбирларида тижорат банкларининг жойлардаги муассасаларида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда банк фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилиши, шу жумладан, терминаллар орқали тўловларнинг қабул қилиниши ҳамда банк хизматлари тўғрисидаги ахборотларни истеъмолчиларга тўғри ва тўлиқ тақдим этилиши ҳолатларига эътибор қаратилган.

Хусусан, ўрганиш давомида банклар томонидан таклиф этаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмагани ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳолатларга йўл қўйгани учун «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 57-моддасига мувофиқ, 21 та тижорат банкига нисбатан чора қўлланилиб, бунда 16 та тижорат банкидан жарималар ундирилган ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берилган.

«Истеъмолчилар банк хизматларидан фойдаланиш бўйича оқилона қарорга келишлари учун тижорат банкларидан истеъмолчиларга банк хизматлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилиши ва уларнинг шартларини батафсил тушунтириши лозимлиги билдирилади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар