Президент Қозоғистонга боради

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остонага бориши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 3 ноябрда Туркий давлатлар ташкилоти(ТДТ)нинг Х юбилей саммити бўлиб ўтади. Тадбирда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Шунингдек, саммитда ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон етакчилари ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати 1 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон, 2 ноябрда эса Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан мамлакатда бўлишини маълум қилган.

Янгиликлар