Ўзбекистонда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузганлик учун жарималар миқдори кўпайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 26 январь куни «ЎзЛиДеП» фракциясининг навбатдаги йиғилишида «‘Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида’ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Фракция йиғилишида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс»га ўзгартиш ва қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинган. Унга кўра, тарбия ва таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат ва элатлар тилларини менсимаслик учун жарима миқдорини кўпайтириш назарда тутилмоқда.

Яъни, ушбу ҳаракатлар учун жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача этиб белгиланади. Амалда ушбу жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 2 бараваригача этиб белгиланган.

Аввалроқ «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар