Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этди

Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида 1,2 мингта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаган бола тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.

Энг кўп учрайдиган қоидабузарлик тезликни ошириш бўлган — 370 та ҳолат. 143 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтган. 8 та бахтсиз ҳодиса автомобиль рулида ўтирган шахсларнинг маст ҳолатда бўлганлиги сабабли содир бўлган, 73 та ЙТҲ жиддий оқибатларга олиб келган.

Янгиликлар