Гулистондаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлди

26 январь куни Гулистон шаҳри «Намуна» МФЙ Ал-Хоразмий кўчасидаги хонадонда тахминан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди.

Келтирилишича, ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган, аммо хонадон ошхонасининг кириш эшиги ва деразаси қисман шикастланган ҳамда 1 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага юборилган.

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фуқаролардан хонадонларни иситишда хавфсизлик талабларига риоя этишлари ҳамда газ мосламаларини эътиборсиз қолдирмасликлари сўралган.

Янгиликлар