Ўзбекистонда ҳаво қачондан исий бошлаши маълум бўлди

«Ўзгидромет» март ойининг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, 29–30 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Фақат шимол ва тоғли ҳудудлардагина ҳарорат минимумлари нол ва ундан бироз пастки ҳароратга тушади. 31 март кунидан бошлаб эса кунлар аста-секин исий бошлайди.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 28 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 29–31 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 28 мартда баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ; 29 мартда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 30 мартда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ; 31 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 28–29 мартда баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ; 29 мартда кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ; 30 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ; 31 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 28–29 мартда баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ; 29 мартда кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 30 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ; 31 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 28–29 мартда баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 мартда кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ; 29 мартда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ; 30 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ; 31 мартда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 мартда кечаси 1–6 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ; 29 мартда кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ; 30 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ; 31 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 28–29 мартда баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 мартда кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ; 29 мартда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ; 30 мартда кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 31 мартда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар